Си Цзиньпин Алишер Навоий ғазалидан иқтибос келтирди
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Ўзбекистоннинг олий давлат мукофоти – «Олий Даражали Дўстлик» орденини тантанали равишда топшириб, Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Хитой Халқ Республикаси раиси, ўз навбатида, унга бундай юксак мукофотнинг топширилиши ўзбек халқининг хитойликларга чуқур дўстлик туйғусидан далолат эканини таъкидлади ва буюк шоир Алишер Навоийнинг «Ёр ўлинг бир-биринғизгаким, эрур ёрлиғ иш» ғазалидан иқтибос келтирди.
«Икки минг йил аввал Буюк Ипак йўли халқларимизни боғлаган. Биз бир-биримиздан фойдали нарсаларни олдик, бир-биримиздан ўргандик. Бундан 30 йил муқаддам дипломатик муносабатлар ўрнатилиши билан алоқаларимиз янада мустаҳкамланди. Энди эса Ўзбекистон Президенти билан мен халқларимизни умумий тақдирга боғлаш мақсадида янги даврда Хитой-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга келишиб олдик», — деди Си Цзиньпин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter