Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмоновга яна бир ўринбосар тайинланди

Шуҳратбек Абдураҳмоновга яна бир ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна тайинланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Г.Абдуллаева Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўминов Насибулло Набиевич Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг