Шифокор буйракларни соғлом сақлашнинг шартини айтди
Организмнинг сувсизланиши бош оғриғи, кўнгил айниши, заифлик ва буйраклар билан боғлиқ муаммоларга олиб келади, дейди диетолог Эми Гудсон Eat This Not That порталига берган маълумотида.
Танани сув билан таъминлаш сийдик тизими ва буйраклар саломатлиги учун жуда муҳимдир. Сув организмдан шлак ва токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, қон томирларининг эластиклигини сақлайди.
«Сувсизланишни аниқлашнинг оддий синови пешоб рангига қарашдир. Агар у оч сариқ ва тиниқ бўлса ҳаммаси жойида. Акс ҳолда даво чораларини кўриш керак», — дея тушунтирди шифокор.
Соғлом одам кунига икки литргача суюқлик ичиши мумкин, жумладан чой, қаҳва, бошқа ҳар қандай ичимликлар ва шўрвалар.
Aгар одамда аллақачон буйрак муаммоси бўлса, унда унга керак бўлган сув миқдори шифокор томонидан белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter