Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифини якунлаб, мамлакатимизга қайтиб келди.
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилгани тарихий воқеа бўлди.
Умуман, икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 22 та ҳужжат имзоланди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ҳамроҳлигида Нур-Султон шаҳридаги EXPO ишбилармонлик марказида жойлашган Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter