Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат овоз йиғишга мажбурлов ҳолатини ўрганишни бошлади

Сенат овоз йиғишга мажбурлов ҳолатини ўрганишни бошлади

Фото: «Xabar.uz»

«Ташаббусли бюджет»га овоз йиғиш учун ходимлар мажбурий жалб қилинаётгани ҳолати ўрганилмоқда. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида йўлга қўйилган.

Ўтган қисқа давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида жойларда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис бугунги кунда мазкур жараён оммалашиб бормоқда.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда  «Ташаббусли бюджет» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Шу муносабат билан мазкур масала Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.

Мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни [email protected], «1176» ҳамда «1092» рақамли «ишонч телефон»ларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор қилинмаслиги кафолатланади, — дейилари Сенат хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг