Ҳатто уруш таъсир қилмайди. Сайёрамиздаги энг муҳим жойни биласизми?
Атрофимизни ўраб турган гўзал масканлардан ташқари сайёрамизда жуда муҳим бўлган жой ҳам борлигини тасаввур қилиб кўрмаганмиз. Бу жойнинг номи Шпицбергендаги Бутунжаҳон уруғ сақланувчи омбори.
У Норвегияда, 120 метр чуқурликда ва 130 метр баландликда жойлашган. Мазкур омбор дунё бўйича барча қишлоқ хўжалиги экинларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган. Иқлим ўзгарган ҳолда ҳам ва ҳатто астероидлар тушганда ҳам бу уруғлар сақланиб қолади.
Тахминларга кўра, кўплаб захиралар ташқи шароитлардан қатъи назар, юз, ҳатто минг йиллар давомида сақланиши мумкин.
Омбор 4,5 миллион турдаги уруғни сақлашга мўлжалланган бўлиб, ҳар бир мамлакат ўсимликлар банкида ўзининг шахсий бўлмасига эга, ҳатто уруш бўлаётган мамлакатлар ҳам. У ёпиқ хона ва портлашга қарши эшиклар билан жиҳозланган. Совутгич ускуналари уруғ намуналарининг хавфсизлигини таъминлайди ва агарки, ускуналар муваффақиятсиз бўлса-да, хона ҳарорати бир неча ҳафта мобайнида +3 даражадан дан ошмайди.
Шунингдек, омборга ноқонуний тарзда ўсимликлар киритилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter