Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сайлов-2021» жараёнларини ёритиш учун янги «Халқаро медиа-холл» ташкил этилди

«Сайлов-2021» жараёнларини ёритиш учун янги «Халқаро медиа-холл» ташкил этилди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан «Ёшлар ижод саройи»да «Сайлов-2021» жараёнларини ёритиш учун янги «Халқаро медиа-холл»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Медиа-холда маҳаллий ва халқаро оммавий  ахборот воситалари учун турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш, интервьюлар олиш, турли кўрсатувлар, медиамаҳсулотлар суратга олиш учун барча шароитлар яратилган.

Ташкилотчиларга кўра, янги медиа марказда 40 дан ортиқ тадбирлар  ўтказилиши кўзда тутилган.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  ва сенаторлар, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, дипломатик корпус, халқаро кузатувчилар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари  вакиллари, блогерлар, фаол ёшлар иштирок этди.

«Халқаро медиа-хол» 2021 йилнинг 26 октябрига қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг