Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанднинг икки туманида ҳоким ўзгарди

Самарқанднинг икки туманида ҳоким ўзгарди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Оқдарё туманларида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. 

Сессияда депутатлар томонидан Сулаймонов Нажмиддин Бахриевич номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович ҳам ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. 

Собиров Қаюм Ҳамраевич номзоди Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг