Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд аэропорти Европанинг энг йирик аэропортлар ТОП-5 талигига кирди

Самарқанд аэропорти Европанинг энг йирик аэропортлар ТОП-5 талигига кирди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди. 

Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаб, 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7 та маҳаллий ва 20 та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан Тель-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минеральные Воды, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг