Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ректор китоб дўкони очди

Ректор китоб дўкони очди

Самарқанд Давлат университетида “Китоблар олами ”савдо дўконининг филиали иш бошлади. Эътиборлиси, қисқа вақт ичида ушбу маърифат маркази 4000 га яқин илмий, бадиий, хуқуқий китоблар, Президент асарлари шунингдек, абитуриент ва талабалар учун ўқув қўлланмалар билан бойитилди.

–Бу маърифат маркази СамДУ ректори Рустам Холмуродовнинг ташаббуси эвазига барпо этилди, – дейди Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Акбар Маҳмудов. –Дўконининг яна бир қўлайлиги шундаки, бу ерда талабалар учун ўқув зали ташкил этилган. Талабанинг китобни сотиб олишга имконияти бўлмаса, уни шу ерда ўқиб кетиши мумкин.

Тадбирда “Китоб олами” савдо дўкони филиалларини вилоятнинг барча туманларида очилиши таъкидлаб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг