Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расмий баёнот: Ўзбекистон хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаяпти

Расмий баёнот: Ўзбекистон хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаяпти

Фото: «Xabar.uz»

Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбийларининг хорижий давлатлар армиясига жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, Конституциянинг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-1-моддасида хорижий давлатларнинг ҳарбийлашган органларига хизматга кириш учун жавобгарлик белгиланган

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматчиларни ёллаш бошлангани ҳақидаги тарқалган ёлғон маълумотларнинг ҳақиқий асоси йўқ, — дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг