Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сўнгги манзилга кузатилди

2019 йил 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани «Олмаота – Тошкент» автомобиль йўлининг 181-километрида автобус бошқарувни йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлгани ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари бугун Ватанга олиб келинди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, бугун эрталаб марҳума Дилором Ермекбаева Қуйичирчиқ тумани «Қўшиқ» маҳалласидаги қабристонга, марҳумлар Ўринбой Абдухаликов ва Алишер Калмурадов пешинда Оҳангарон тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи қабристонига дафн этилди.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумларнинг яқинларига таъзия билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter