Қоровулбозор туманида янги ҳоким, Жондор ҳокими ишдан олинди
Жорий йилнинг 24 февраль куни Халқ депутатларининг Қоровулбозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Қоровулбозор туманининг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига шу пайтга қадар Бухоро вилоят «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Остонов Акмал Анварович Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шу куннинг ўзида Жондор туманида ҳам Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилиб, Жондор тумани ҳокими Барака Сотторович Толипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter