Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонунчилик палатасида янги раҳбарлик лавозими жорий этилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатасида янги раҳбарлик лавозими жорий этилиши кутилмоқда

Бир оздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Мажлисда ташкилий масалалар кўрилади. Хусусан, қуйи палата спикери лавозимига яна Нурдинжон Исмоилов сайланиши кутилмоқда. Партиялар фаркциялари раҳбарлари спикер ўринбосарлари сифатида таништирилади.

«Platforma.uz» каналининг хабар беришича,  Қонунчилик палатасида илк бор спикернинг биринчи ўринбосари лавозими (балки биринчи вице-спикер деб юритилар) жорий этилмоқда. Унга шу вақтгача қуйи палатада қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Акмал Саидов сайланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг