Қайси ҳудудларда ўртача пенсия миқдори энг юқори ва паст экани айтилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилди.
Бу хақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Шундан, 2021 йил сентябр ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўмга, Навоий вилоятида 1 176 323 сўмга, Тошкент вилоятда 1 012 617 сўмга, Бухоро вилоятида 941 411 сўмга етди.
Шунингдек, пенсиянинг ўртача миқдори Сирдарё вилоятида 936 392 сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўмга, Самарқанд вилоятида 902 172 сўмга, Қашқадарё вилоятида 876 728 сўмга, Хоразм вилоятида 870 800 сўмга, Сурхондарё вилоятида 850 685 сўмга, Жиззах вилоятида 848 930 сўмга, Фарғона вилоятида 836 856 сўмга, Наманган вилоятида 802 125 сўмга ва Андижон вилоятида 801 640 сўмга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter