Қашқадарёлик талаба халқаро танловда ғолиб бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши давлат университети хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш: немис тили йўналишининг 2-босқич талабаси Забаржад Қаҳҳорова Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг яхши ёш олимлари – 2021» халқаро танловида муваффақиятли қатнашди.
Забаржад Қаҳҳорова танловда «III-халқаро китоб нашри» йўналишида ўзининг «Немис тилини интенсив ўқитишда тил компетенцияларининг ўрни» мавзусидаги мақоласи билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди, деб ёзади ЎзА.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter