Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилоят раҳбарлари «тушлик пулини бермаяпти»

Қашқадарё вилоят раҳбарлари «тушлик пулини бермаяпти»

Фото: «Nasafnews.uz»

Қаршилик тадбиркор, «Магнит» чойхонаси раҳбари Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбир пулини қарийб 9 ойдан бери ололмай сарсон бўлмоқда.

Бу ҳақда блогерлар Ҳусан Комилжонов ва Капитан Каримов маълум қилишган.

Хабарларга кўра, Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбирнинг тушлик пули, салкам 20 млн сўмга яқин маблағ 9 ойдан бери тўлаб берилмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва агентлик раҳбари Темур Поёновга 5 ой аввал блогерлар хабар берган.

«Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлайлик дейдилар. Лекин Қарши шаҳрида тадбиркор 9 ойдан бери азият чекмоқда. Президент сиёсатига хиёнатми бу?» — деб ёзади Ҳусан Комилжонов.

«Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошевни ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Темур Поёновни ҳам бу муаммодан хабари бор. Поёновнинг раҳбарлик лавозимига тайинланганига 6 ойга яқинлашди. Аммо шу пайтгача тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилмади. Чойхона пулини тўлаш қўлидан келмас экан, иштирокчилардан тушлик пулини йиғиб олиш керак эди», — деб ёзади Капитан Каримов.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда 2020 йил 18 декабрдан 26 декабргача «Ёшлар фестивали» ўтказилганди. Ташкилий ишлар Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев зиммасига юклатилганди.

Аммо Рустам Йўлдошевнинг эътиборсизлиги вилоятдаги айрим блогерларнинг танқидларига учраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг