Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қариндошлар никоҳи қайси вилоятларда кўпроқ учраётгани маълум бўлди

Қариндошлар никоҳи қайси вилоятларда кўпроқ учраётгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда қариндошлар ўртасидаги никоҳ кўпроқ жанубий вилоятларда кузатилмоқда. 

Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда Республика Она ва бола скрининг марказига мурожаат қилган болаларнинг 796 тасида ирсий касалликлар аниқланган. Нерв-мушак тизимининг ирсий касалликлари аниқланган 265 та боланинг 88 таси, яъни 33,3 фоизи қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган болалар эканлиги маълум бўлган.

Ушбу муаммо кўпроқ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилмоқда.

Оила кодексига кўра, тўғри туташган қариндошлар, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади. Эндиликда ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланиши мумкин, тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё ва Наманганда аҳоли тезроқ кўпаяётгани маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг