Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор «илтимос, ёзманг», деганди. Бироқ...

Прокурор «илтимос, ёзманг», деганди. Бироқ...

Чирчиқ шаҳар прокурори Б.Иброҳимов «Илтимо-ос, ёзманг» мазмунида гапирган экан. Йўқ, барибир ёзгимиз келди. Миннат эмас, ибрат учун ҳам ёзиш керакдай...

Хуллас, куни кеча Чирчиқ шаҳридаги «Ўзбегим» тўйхонасида файзлигина тадбир бўлиб ўтди. Тадбирки, шаҳар прокурори  ташаббуси билан 81 нафар кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда  14-сонли «Меҳрибонлик уйи»нинг 6 нафар тарбияланувчисининг «Суннат тўйи» ўтказилди. Тадбир жараёнида барча тўй болаларга эҳтиёжига яраша пул, кийим-бош, ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ҳам ҳадя қилинди.

Болаларнинг хурсандчиликларига шаҳарнинг катта-кичиклари, шунингдек, савобдан бебаҳра қолишни истамаган санъат аҳллари ҳам шерик бўлишди.

Улар қаторида манбамиз ҳам бўлиб, тадбирдан тўлқинланганча ушбуни ёзар экан, прокурорга берган ваъдасида турмаганидан андак хижолатда эканини қайд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг