Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг маҳалла тизими бўйича янги қарори қабул қилинди

Президентнинг маҳалла тизими бўйича янги қарори қабул қилинди

«Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда «Маҳалла бюджети» тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

«Маҳалла бюджети» тизими асосида шакллантирилган маблағлар «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг