Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Сенат мажлисида жойлардаги муаммоларга тўхталди

Президент Сенат мажлисида жойлардаги муаммоларга тўхталди

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенатининг I ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

«Хabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари ўз маърузасида жойлардаги бир қатор муаммоларга тўхталган.

Унга кўра, республиканинг йўл-қурилиш соҳасидаги жами 184 минг километр автомобиль йўлларининг 70 минг километри қайта қуришга муҳтож, коммунал хизмат соҳасида 633 та қозонхонанинг 25 фоизи, 4 минг километр иссиқлик тармоғининг 75 фоизи яроқсиз ҳолатга келган. Тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича атиги 68 фоизни ташкил этади. Шаҳарсозлик 1200 та аҳоли пунктидан 232 та ёки 13 фоизи бош режага эга. Соғлиқни сақлаш соҳасида республика бўйича 13 мингта умумий амалиёт шифокорлари ва тор доирадаги мутахассислар етишмайди.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида умумий мактабларда 2700дан ортиқ педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлса, мактабларни жиҳозлаш даражаси 70 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга 3 мингта мактабга ичимлик суви ташиб келтирилади. 261 мактаб эса сув билан умуман таъминламаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг