Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент муҳим қонунни имзолади

Президент муҳим қонунни имзолади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади.

«Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда  иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!», — деди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, бу қонун устида бир гуруҳ расмийлар ва жамоатчилик фаоллари иш олиб борди.

Янги қонунда аёлни аборт қилишга мажбурлаш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, жинсий алоқага мажбурлаш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, порнография тайёрлаш ва тарқатиш каби жиноятлар учун жазоларни оғирлаштириш кўзда тутилган.

Ушбу қонунга кўра жинсий зўравонлик содир этган шахслар муддатидан илгари жазодан шартли озод қилинмайди, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ҳам педофилларнинг реестри юритиладиган бўлди. Шунингдек, бу қонун билан оиладаги зўравонлик жиноят деб эълон қилиняпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг