Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права»ни янгилашдаги узилишлар бўйича муносабат берилди

«Права»ни янгилашдаги узилишлар бўйича муносабат берилди

Сайтимизда 12 август куни эълон қилинган «Эски «права»ни янгисига алмаштириш ғавғоси» номли мақолага Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдирди.

Муносабатда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг расмий саҳифалари орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси серверларида профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш хизматидан фойдаланишда вақтинчалик узилишлар тўғрисида хабар берилгани айтилган. Хабар 11 август куни берилган.

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод туманларидаги давлат хизматлари марказлари орқали эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш мумкинлиги билдирилган.

Ҳозирги кунда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси тизимидаги техник ишлар якунланиб, реал вақт режимида мазкур хизмат ДХМлар орқали кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг