Парацетамол таблеткасида вирус борлиги бўйича хабарлар изоҳланди
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар қадоғида «Р/500» ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, чунки ушбу дори таркибида вирус мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотлар ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлади.
Вазирлик юртдошларимиздан ҳар бир дори воситаси, хусусан, парацетамол таблеткасини ҳам шифокор тавсияси асосида, тегишли кўрсатма бўлгандагина қабул қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter