«Ўзгидромет» қачондан иссиқ қайтиб, ҳаво салқинлашиши мумкинлигини айтди

Республика Гидрометеорология хизмати янги бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23°, кундуз кунлари 33-38°, бу ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлади.
Пайшанба ва жума кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш еҳтимоли кам. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари 30-35° гача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter