Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида 100 тадан, бошқа шаҳарларида 20 тадан меҳмонхоналар қурилади»

Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида 100 тадан, бошқа шаҳарларида 20 тадан меҳмонхоналар қурилади»

Фото: «Narodnoeslovo.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳам қатор кўрсатмалар берилган. Бу ҳақда «Daryo.uz» давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда.

Президент бугунги йиғилишда экспорт кўрсаткичларини ошириш, жумладан, туризм салоҳиятини ҳам тўлиқроқ ишга солиш бўйича кўплаб кўрсатмалар берди. Бизда бу борада, айниқса, зиёрат туризмининг кўламини ошириш, туризм йўналишида янги хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўплаб имкониятлар бор.

Йиғилишда, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмаларни яратиш, IT-технологияларни жорий этиб, янги хизматларни татбиқ этиш, йирик шаҳарларимизда 100 тадан, бошқа шаҳарларимизда 20 тадан меҳмонхоналар қуриш бўйича кўрсатмалар берилди. Токи, келаётган меҳмонлар иқтисодиётимизда кўпроқ инвестициялар қолдирсин.

Азиз Абдуҳакимов,
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Президент матбуот хизматидан маълум қилишларича, йиғилишда туризмда пул тушумини кўпайтириш, туристлар борадиган объектларга турникет орқали ва тўлов асосида кириш тизимини жорий қилиш кераклиги таъкидланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг