Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг икки шаҳри келажакда «миллионер»га айланади

Ўзбекистоннинг икки шаҳри келажакда «миллионер»га айланади

Фото: Xabar.uz

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини истиқболда «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш бўйича чоралар кўрилади.

Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида белгиланган.

Хусусан, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш бўйича республика ишчи гуруҳлари ташкил этилади.

Самарқанд ва Наманган шаҳарларининг чегараларини ўзгартириш масаласи халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида кўриб чиқилади.

Самарқанд ва Наманган шаҳарлари чегараларини ўзгартириш бўйича Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорлари ишлаб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг