Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 23-27 октябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғирлар ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража атрофида, баъзи жойларда 20 даражагача бўлади.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

24-25 октябр кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари ҳаво 22-25 даражагача, жанубда 27 даражагача исийди.

26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шурқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди.

27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 17-22 даража бўлади.

Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Пойтахтимизда 23 октябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат 14-16 даража бўлади.

24-25 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-24 даражагача кўтарилади.

26 октябрда ёмғир ёғади, ҳарорат 16-18 даражада бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг