Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда поликлиникалар тармоғи ЖССТ тавсиясига кўра кенгайтирилади

Ўзбекистонда поликлиникалар тармоғи ЖССТ тавсиясига кўра кенгайтирилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, бирламчи тиббий хизмат пункти 3 километр узоқликда ёки пиёда боришда 20 дақиқалик масофани ташкил этиши керак. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашув вақтида таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбарининг айтишича, жойларда фуқароларимизга тез, қулай ва сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича, алоҳида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунинг натижасида, 85 фоиз муаммоларни бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳал қиладиган тизим яратилади.

Авваламбор, жойларда поликлиникалар тармоғи янада кенгайтирилади.

Жумладан:

  • 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолияти йўлга қўйилади;
  • 2023 йилдан бошлаб, жойлардаги поликлиника филиаллари негизида, 1 минг 100 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади.

Шу тариқа қарийб 1 миллион нафар аҳоли тиббий хизмат билан қамраб олинади.

Шунингдек, 2 мингдан зиёд олис ва чекка маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади.

Улар орқали олис ва чекка ҳудудлардаги 4 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг