Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битими кучга кирди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида тузилган ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2018 йилнинг 23 февралидан бошлаб кучга кирди.Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар тарқатган.
Ҳужжат 2017 йилнинг 16 сентябрида Тошкентда имзоланган эди. Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter