Ўзбекистон Миллий гвардияси делегацияси Россияга борди

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник Шуҳрат Шокиров бошчилигидаги делегация Москва ва унинг вилоятида жойлашган Росгвардиянинг бош бошқармаларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Росгвардия матбуот хизмати хабар берди.

Қўриқлаш ва ОМОН ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига хизмат-жанговар вазифаларини бажариш, қурол-яроқ ва махсус асбоб-ускуналарни намойиш қилишди.
Шунингдек, Росгвардиянинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик қилиш тизими билан таништирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter