Ўзбекистон кўчасида «анжанча коррида»

Жорий йилнинг 8 март куни Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 тезкор рақамига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмидан хабар келиб тушди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдириб, буқа югуруб юргани ҳақида ва уни тутишда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Етиб келган қутқарувчилар арқонлар ёрдамида ғаройиб тузоқ тайёрлаб, буқани ушлашди ва эгасига қайтаришди.
Воқеалар натижасида ҳеч ким зарар кўрмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter