Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми вафот этди

Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми вафот этди

Фото: Маданият вазирлиги

2020 йил 20 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ботиров Зубайдулла Борисович 57 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Зубайдулла Ботиров 1963 йилда Қарши шаҳрида туғилган. 1986 йилда Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1995 йилда Маннон Уйғур номидаги санъат институтининг «Театр декорацияси» бўлимини тамомлаган.

1997—2005 йилларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мустақиллиги кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган. 

Ботировга 2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган. У 1994 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Давлат академик катта театрида ижодий фаолиятини юритиб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг