Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўтган йили бир миллиондан ортиқ киши иш сўраб мурожаат қилди» — вазир

«Ўтган йили бир миллиондан ортиқ киши иш сўраб мурожаат қилди» — вазир

Фото:«Xabar.uz»

2020 йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 миллиондан ортиқ киши иш сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Бандик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълумот берди.

«2020 йилда пандемия муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига одатдагидан кўра 2-3 баробар кўпроқ масъулият юкланди. Турли корхоналар фаолиятини тугатишга мажбур бўлди ва бунинг ортидан фуқаролар ишсиз қолди.

Ўтган йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 миллион 96 минг нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларнинг 362 минг нафарига ишга жойлашиш бўйича кўмак берилди, 521 минг нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 36 минг нафар фуқароларга деҳқончилик қилиши учун субсидиялар ажратилди, 12 минг нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия берилди».

Эслатиб ўтамиз. ёзда Меҳнат вазири Россия чегаралари ёпилгани сабаб қарийб 500 минг фуқаро ишсиз қолганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг