Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-она қарамоғидан маҳрум 38 болага уй берилди

Ота-она қарамоғидан маҳрум 38 болага уй берилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги.

Қашқадарёда 38 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Вилоят ҳокими Муротжон Aзимов ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратилган уйлар калитини ўз эгаларига топширди. Президент қарори ижросини таъминланиши ортидан вилоятда яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яна 38 нафари янги йилни ўз хонадонларида кутиб олишадиган бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, жорий йилнинг 30 июн «Ёшлар куни» муносабати билан ҳам 30 нафар ёшларга уй топширилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг