Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар дунёнинг энг ифлосланган дарёларини топишди

Олимлар дунёнинг энг ифлосланган дарёларини топишди

Фото: «DailyMail.co.uk»

Берлиндаги Ҳелмҳолц марказининг атроф-муҳит ва саломатлик бўйича тадқиқотчилари Осиё ва Африка дарёларида миллионлаб тонна пластик чиқиндилар борлигини аниқлашди. Ифлосланишнинг бош айбдорлари номлари ҳам келтирилди, «Daily Mail» ёзишича, булар — Янцзи ва Ганг дарёлари.

Жануби-Шарқий Осиёдаги экологик вазият ўрганилганда, Хитойдаги Янцзи (юқоридаги суратда) дунёнинг энг нотоза дарёси бўлиб чиқди — унинг сувларига қўшилиб Сариқ денгизга йилига кам деганда 1,5 миллион тонна чиқинди ва пластиклар оқиб келяпти.

Атроф-муҳитни ифлослашда бошқа йирик дарёлар ҳам Янцзидан қолишмайди, мана улар — Ганг, Ҳинд, Нигер, Нил, Меконг, Хуанхэ, Хайхэ, Амур ва Чжуцзян.

Ҳиндларнинг муқаддас Ганг дарёси суви ўта заҳарланган ва чиқиндилар билан тўлиб-тошган — унда нафақат маиший, балки саноат чиқиндиларини ҳам учратиш мумкин.

Олимлар бонг уришмоқда: шу кетишда бир неча йиллардан сўнг дунё океанига миллиардлаб тонна чиқиндилар оқиб кела бошлайди, алалоқибат уммон ҳайвонот дунёсига қирғин келиб ва бундан энг катта жабрни инсониятнинг ўзи кўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг