Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамлар уй-жой сотиб олишда алданмаслиги учун янги тизим ишга тушади

Одамлар уй-жой сотиб олишда алданмаслиги учун янги тизим ишга тушади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Ҳозирда қурилиш корхоналарида 300 мингга яқин одам меҳнат қилмоқда.

Уларнинг малакасини ошириш, ўқитиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу муносабат билан соҳадаги ишчилар малакасини баҳолайдиган тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда ишчи-касбларга малака даражаси ва иш ўринларига аниқ талаблар белгиланади, бу даражани олиш учун ишчилар профтаълим муассасаларида ўқитилади.

Ишни мустақил ёки шогирд сифатида ўрганганларга сертификат олиш учун малака имтиҳонидан ўтиши кифоя қилади

Сертификати бор ишчилари сонига қараб, рейтинг тизимида пудратчиларга 15 баллгача қўшимча балл берилади. Худди шу тизим лойиҳа ташкилотлари учун ҳам бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг