Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукус гарнизонида ҳарбийлар муҳим тунгги ва кундузги ўқ отиш машқларини бажаришди (фото)

Нукус гарнизонида ҳарбийлар муҳим тунгги ва кундузги ўқ отиш машқларини бажаришди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида режалаштирилган амалий дала ўқув йиғинлари ўтказилмоқда. Полигонга етиб бориш учун ҳарбий хизматчилар 40 километрлик марш юришди.

Эътиборлиси, марш масофасининг ярмини шахсий таркиб пиёда тарзда босиб ўтди.

Дала ўқув майдонидаги амалий машқлар тунгги шароитда ўқ отиш машғулотларидан бошланди. Пиёда босиб ўтилган узоқ масофа ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва ахлоқий-руҳий ҳолатига таъсир кўрсатмади. Нишонлар тунда ҳам, кундузи ҳам бирдек яксон этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қурол ва ҳарбий техникалардан фойдаланиш бўйича кўникмалар кундузи ҳам давом этди. Чўл ҳудудида жойлашган полигоннинг иссиқ ва қуруқ ҳавоси юрт посбонларини яна синовга чорларди. Полигон бўйлаб ташкил этилган ўқув жойларида ҳарбий хизматчиларга қуролни ўқ отишга ҳозирлаш, мўлжалга олиш бўйича машғулотлар олиб борилди.

Ўқув йиғини давомида аскарлар биринчи маротаба миномётлардан амалда ўқ узиб, нишонларни йўқ қилишди.

Дала-ўқув машғулотлари давом этмоқда. Олдинда ҳали зенит қурилмаларидан амалий ўқ отиш машқлари кутмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг