Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тақиқланган жойда машина ювган фуқаро 669000 сўмга тушди

Тақиқланган жойда машина ювган фуқаро 669000 сўмга тушди

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Бешқазоқ МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Оқ сув дарёси худудида фуқаро А.Х томонидан ўзига тегишли бўлган автомашинасини дарё сувига ювиб сувни ифлослантираётган холати аниқланди. Бу билан хуқуқбузар фуқаро Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 19 моддаси талабларини бузган. Фуқарога хуқуқбузарлиги учун МЖтК 72 моддаси 1-қисми олти юзи олтмиш тўққиз минг сўм жарима белгиланди.

«Халқимизда қадимдан сувга тупурма, сувга ахлат ташлама деган нақллар бекорга айтилмаган. Шундай экан она табиатнинг бетакрор ажралмас қисми хисобланган оби хаётни асраб авайлаш барчамизнинг вазифамиздир», — дейилади Қашқадарё виояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг