Навоийнинг собиқ ҳокими Қобул Турсунов ҳозир қаерда?
Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Қобул Турсунов ҳозирда фаолиятини Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг доимий асосда ишловчи сенатори сифатида давом эттирмоқда.
Бу ҳақда Сенат сайтида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Қобул Турсунов ўтган йили ноябр ойида соғлиғидаги муаммолар сабабли истеъфога чиққанди.
Унинг ўрнини ўша вақтга қадар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов эгаллаганди.
Қобул Турсунов 2016 йилга қадар, яъни ҳоким этиб тайинланишидан олдин Сенатнинг ушбу қўмитаси раиси бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter