Зоопарк раҳбарига «иш» очилди – Бош прокуратура
«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамиятининг Навоийдаги ҳайвонот боғида («Феруз Умид» МЧЖга тегишли) қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлигидан юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 ноябрь ҳайвонот боғида ўрганиш ўтказилиб, қуш ва ҳайвонларни сақлаш шароитларида камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида, ёввойи ҳайвонлар (бир бош бўри, жайра, қирғовул, қора тасқара, бургут, укки, кал журчи, қамиш мушуклар) мазкур масканда рухсатномасиз сақланиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан МЧЖ раҳбарига МЖтКнинг 90-моддаси (ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди ҳамда тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун шаҳар маъмурий судига юборилди.
Шунингдек, рухсатномасиз сақланаётган ҳайвонлар «Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ мутахассислари иштирокида вақтинча сақлаш учун пойтахдаги ҳайвонот боғига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter