Муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани рад этилди
Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни идора матбуот хизмати рад этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 сентябрь куни муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабарлар тарқатилганди.
«Таъкидлаш лозимки, Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар – фаолиятларини давом эттирмоқдалар», дейилади идора хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter