Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонга АҚШ қўшинлари киритилиши бўйича хабарга изоҳ берди
АҚШнинг Wall Street Journal нашри мамлакат қуролли кучлари Ўрта Осиёга, жумладан Ўзбекистонга жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, мамлакат мудофаа доктринасида хорижий ҳарбий базалар ва иншоотларни жойлаштириш назарда тутилмаган. Вакил шунингдек, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати мамлакат қуролли кучларининг тинчликпарварлик операциялари ва чет элдаги ҳарбий можароларда иштирок этмаслик принципига асосланганлигини қўшимча қилди.
Wall Street Journal материалида Қўшма Штатлар Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириши мумкинлиги айтилган. Унга кўра, айрим ҳарбийлар ва АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти олиб чиқилаётган ҳарбийларни Афғонистон билан чегарадош бўлган қўшинларни Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштириш фикрида.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2001 йилдан 2005 йилгача АҚШ Қарши шаҳридан 10 километр шарқда жойлашган Хонобод ҳарбий аэродромидан фойдаланган. Бироқ, 2005 йилда, Тошкентнинг илтимосига биноан, АҚШ кўчирилган ҳарбийларни Қирғизистондаги «Манас» авиабазасига қайтарган. АҚШ ва «Толибон» ўртасида имзоланган ҳужжатга кўра, Штатлар ўз қўшинларини жорий йилнинг 1 майидан 11 сентябр санасигача Афғонистондан олиб чиқиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter