Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа қўшинлари Катта Чимёнда экстремал шароитларда машғулотлар ўтказди (фото)

Мудофаа қўшинлари Катта Чимёнда экстремал шароитларда машғулотлар ўтказди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази ҳамда Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда 3 кун давомида «Ўзбекистон Қуролли Кучларида тоғ тайёргарлиги тизимини янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари» мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати офицерлари, ҳарбий округлар қўмондонларининг ўринбосарлари, олий ҳарбий таълим муассасалари тоғ тайёргарлиги йўриқчилари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларининг соҳа мутахассислари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кунинг иккинчи ярмида ҳарбий қисм ва муассасаларда тоғ тайёргарлиги назарий ва амалий машғулотларини янгича ёндашув асосида ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди. Анжуман қатнашчилари машғулотлар давомида тоғ йўналишлари бўйлаб 20 км масофага марш уюштирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Катта Чимён ҳудудида тоғ тўсиқларини ошиб ўтишни тезлаштирувчи ва енгиллаштирувчи воситалардан фойдаланиш усуллари, экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш, жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни тоғли ҳудудларда хавфсиз жойга кўчириш, баланд тоғ ҳудудларида ўқотар қуроллардан фойдаланиш каби ўқув жойларида кўргазмали амалий машғулотлар ташкил этилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг