Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳалла тизими бўйича блогерлар билан мулоқот ташкил этилди

Маҳалла тизими бўйича блогерлар билан мулоқот ташкил этилди

Бугун 18 октябрь куни Ёшлар ижод саройида ташкил этилган ЎзЭОАВМАнинг Халқаро Медиа ҳоллида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарияти, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан мулоқот ташкил этилди.

«Маҳалла тизими ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки» мавзусида ташкил этилган мазкур учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти вакиллари томонидан маҳалла тарихи ва унинг ривожланиш босқичлари, сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган энг муҳим ислоҳотлар, шунингдек, маҳалла тизимининг мамлактимиздаги сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини ривожлантириш ҳамда жамиятдаги бошқа муҳим жараёнлардаги муҳим ўрни хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, 2017 йилдан сўнг соҳа фаолиятига оид жами 78 та, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 7 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 18 та Фармон, Қарор ва Фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 53 та қарор ва фармойишлари қабул қилинди.

«Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг фаол аъзолари иштирокида ўтган 5 йил давомида 46 мингдан ортиқ оиланинг нотинчлигига барҳам берилди, ажралиш ёқасига келиб қолган 53 мингдан зиёд оила яраштирилди.

Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги 5938-сон Фармони асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, вазирлик ҳузурида «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

«Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваатлаш вазирлиги томонидан ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини татбиқ этиш, маҳалла тизимига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратилди. Маҳалла одамларни бир мақсад йўлида бирлаштирувчи, жамият иштирокчиларининг умумманфаатларини ўзида акс эттирувчи муҳим ва ўзига хос ижтимоий институтдир. Давлатимиз таъбири билан айтганда, ҳамма масала, аввало, маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар давлатдан ва ўз ҳаётидан рози бўлади», – деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг