Бекободда маҳалла раиси нафақага муҳтож бўлмаганларга 101,5 млн. сўм «тайинлади». Кейин-чи?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, «А» МФЙ раиси Х.Ғ. сохта маълумотлар асосида мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн. сўм нафақа пуллари тайинлаган. Шундан 31,6 млн сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланган.
Шунингдек, ўз вақтида олиб борилган ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.
Ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter