Совуқ кунларда кўчада қолган уйсиз фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда

ФВВнинг расмий веб-сайтида «Вазирга савол» саҳифаси очилган. Кеча, 26 январь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Миркомилов «Аниқ яшаш жойига эга эмас шахс кўчада ухлаётгани ва унга совуқ кунлар ўтгунга қадар амалий ёрдам кўрсатилиши зарурлиги тўғрисида» ушбу саҳифа орқали вазирга мурожаат қилган.
Вазирнинг топшириғига кўра, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Қутқарув гуруҳи тезкорлик билан кўрсатилган манзилга юборилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ
Манзилга етиб борган қутқарув гуруҳи томонидан Миробод туманида кўчада ухлаётган, аниқ яшаш жойига эга бўлмаган фуқаро А.Юсуповга (1952 йил туғилган) биринчи ёрдам кўрсатилиб, Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори билан биргаликда яқин тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги «Бунёдкор» метро бекати яқинида ухлаётган яна бир фуқаро А.Сандруновга (1946 йилда туғилган) ҳам биринчи ёрдам кўрсатилиб, тегишли чоралар кўриш учун Шайхонтоҳур тумани 61-сонли шаҳар Ички ишлар бўлими ходимига топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter