Жиззах вилояти учун айдентика (логотип+ўзига хос услуб) яратилди (фото)
2019 йил 1 мартдан Жиззахда вилоят фаолиятининг барча жабҳаларини яхшилаш бўйича йирик инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган кенг кўламли ишларни амалга ошириш режалаштирилган «Илғор ҳудуд» инновацион ривожланиш дастурини амалга ошириш ишлари бошланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жиззах вилоятидаги «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини тизимли ва самарали тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.
ЛБМА матбуот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, Агентлик ҳамда «Artógraph» дизайн студияси томонидан ҳудуднинг Айдентика концепцияси ишлаб чиқилди. Концептнинг ҳали бир неча ой давомида ривожлантириб борилади.
Лойиҳа бренди устида иш бошлашдан аввал Жиззах вилоятининг гўзал жойлари, тоғ чўққилари ва чўл ҳудудларининг жазирамаси ўртасидаги фарқ, сомсанинг ажойиб таъми ва вилоят аҳолисининг хушфеъллиги билан батафсил танишиб чиқилди.
Бренд концепциясининг нимадан иборат эканлиги ҳақида «Artógraph» студияси директори Искандер Хайитбаев қуйидагиларни маълум қилди: «Artógraph» студиясининг энг асосий мақсадларидан бири ҳудуднинг чуқур семантик маънони ўзида акс эттирадиган ва шу билан бирга унинг мослашувчанлини сақлаб қоладиган белгисини яратиш эди. Жиззах вилоятининг янги логотипи ўзида уч асосий элементни: жойнинг универсал қабул қилинган белгисига айланган, Jizzax ҳудуд ва шаҳар номи бошланувчи J ҳарфи билан ифодаланувчи ва ичида доимий равишда ўзгариб турувчи (Жиззах вилоятининг ичига назар солиш имконини берувчи) эшик жойлашган пин элементи».
Белгининг асосий фойдаланилувчи майдони J ҳарфи бўлиб, у муайян шакл ёки қандайдир имижни ўз ичига олган рангли шаффоф бўлиши мумкин. Қолган майдон турли ҳажмдаги иккиламчи матнларни жойлаштириш учун ишлатилиши мумкин.
Ушбу тасвирда J ҳарфининг шаффофлигидан гўёки мозийда чўл бўлган ерда осмонўпар биноларни акс эттирувчи келажакка ойна каби фойдаланилган. Бу жадал ўзгараётган минтақадаги бетакрор имкониятларга инвесторларни жалб этиш бўйича кампанияни амалга оширишда ажойиб имиж бўлиши мумкин.
Бу эса, мазкур шаффоф белгининг қай йўсинда сайёҳларни машҳур жаҳон сайёҳлик марказлари ва ҳаттоки бошқа сайёраларга монанд Жиззах вилоятининг ақл бовар қилмайдиган гўзал манзаралари билан танишишга чорловчи реклама кампаниясида ишлатилганига мисол.
Жиззах вилояти белгиси ва айдентикаси ишбилармонлик ва маиший ҳаётнинг барча жабҳаларига ёйилувчи минтақанинг ажралмас қисмига айланиши лозим. Кейинги ўринларда тадбирлар эълонлари, тарқатма материаллар, автобус бекатлари ва эсдалик маҳсулотларида логотипни мослаштиришга намуналар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter