Италияда Бухоро амирининг олтин коллекцияси топилди
Римда Бухоро амирининг олтин коллекцияси топилган.
Бу ҳақда бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган VI Халқаро конгрессда машҳур Шарқ халқлари санъати миллий музейи вакили Паола Дьаморе маълум қилди, дея ёзмоқда блогер Шаҳноза Соатова.
У ўз нутқида Римнинг «Жузеппе Туччи» музейидан Бухоро амирининг олтин коллекцияси сақланаётганини айтди.
Шунингдек меҳмон музейда Кушонлар даврига оид осори-атиқалар – маржонлар, узуклар, билагузуклар, сирғалар ва тилла қуймалари, Ўзбекистон тарихига оид турли безакли тақинчоқлар ўрин олганини ҳам айтиб ўтди.
Паола Дьаморе 60 жилдлик «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомига алоҳида қизиқиш билдириб, Бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter