Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқнинг пасайиши давом этади

Иссиқнинг пасайиши давом этади

Фото: Xabar.uz

10 июлда кундуз куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқнинг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларга яқинлашади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати 32-37°, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 28-33°, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 35-40° атрофида бўлади.

Ҳаво массаларининг ўзгариши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бурон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг